465 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 37,5 млрд сўм бўлган 365 та лот 51,3 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 218 млн сўм
- сотилган нархи 240 млн сўм
- Қорақалпоғстон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган бошланғич нархи 112,2 млн сўм бўлган Қўнғирот тумани ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 123,4 млн сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 11 та
- бошланғич нархи 245,4 млн сўм
- сотилган нархи 505,3 млн сўм
- Наманган вилояти Наманган шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 133,5 млн сўм бўлган Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси балансидаги техник ер майдони 160,2 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 161 та
- бошланғич нархи 11,4 млрд сўм
- сотилган нархи 19,3 млрд сўм
- ер майдони 8 га
- Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан бошланғич нархи 8,9 млрд сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 17 сотих ер участкаси 16,1 млрд сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 42 та
- бошланғич нархи 19 млн сўм
- сотилган нархи 108 млн сўм
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 133 та
- бошланғич нархи 24,8 млрд сўм
- сотилган нархи 30,2 млрд сўм
- Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган миллий таомлар чойхонаси биноси 3,7 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 472 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,3 трлн сўм бўлган 146 276 та лот савдога қўйилган.