Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Апрель 2025

“UzSungwoo” МЧЖ, “Avto Climate Control” МЧЖ ва “Uz truck and Bus Motors” МЧЖларнинг очиқ савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Аввал хабар берилганидекUzSungwoo” МЧЖ (50 фоиз), “Avto Climate Control” МЧЖ (100 фоиз) ҳамда “Uz truck and Bus Motors” МЧЖ (34,2 фоиз) устав капиталларидаги давлат улушларини очиқ савдо жараёнлари бошланган.

“Portfolio Investments” компанияси (кейинги ўринларда – "Консультант") мазкур хусусийлаштириш жараёнларини халқаро тажриба асосида амалга ошириш мақсадида Давлат активлари агентлигининг хусусийлаштириш бўйича консультанти сифатида жалб қилинган.

Аризаларни қабул қилиш жараёни доирасида, Консультант томонидан кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан, инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилди. Белгиланган муддат 2025 йил 15 апрелга қадар, “Avto Climate Control” МЧЖ бўйича 3 нафар, “Uz truck and Bus Motors” МЧЖ бўйича 5 нафар инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар келиб тушган ҳамда “UzSungwoo” МЧЖ бўйича сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирилмаган.

Консультант томонидан келиб тушган барча аризалар аввал маълум қилинган қуйидаги мезонлар асосида ўрганиб чиқилган:

  • Активни сотиб олиш учун молиявий ресурсларининг етарлилиги;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг акциядорлари/иштирокчиларининг ҳеч бири давлат компанияси ёки устав капиталида давлат улуши бўлган компания бўлмаслиги керак;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти(лари) бўлмаслиги, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўъба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги.

 Консультант томонидан келиб тушган аризаларни ўрганиш натижасида, барча талабгорлар юқоридаги мезон талабларига мувофиқ деб топилган.

Консультант тавсиясига мувофиқ, талабгорларга Активлар фаолиятини яхшироқ ўрганиш ва қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қатъий нарх таклифларини (BO) қабул қилишдан аввал Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (NBO) қабул қилинади.

Шунингдек, Консультант томонидан барча талабгорларга жараён хати “Process letter” орқали навбатдаги босқич тўғрисида батафсил маълумот етказилади.

Навбатдаги босқич тўғрисида маълумот:

I. “Avto Climate Control” МЧЖ бўйича:

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган 3 нафар талабгорларга Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларини (NBO) тайёрлаш учун Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаган ҳолда Консультант томонидан тайёрланган Активнинг молиявий, юридик ва операцион фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, аналитик ҳисоботлар жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.

Консультант томонидан Активни сотиб олиш нархи бўйича: 

Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (NBO2025 йил 8 май соат 23:59 (Тошкент вақти билан)га қадар қабул қилинади.

Шу билан бирга, Консультант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида, савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Expression of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади.

“Avto Climate Control” МЧЖни сотиб олишга қуйидаги шартлар белгиланган:

  1. Корхонанинг асосий фаолият турини Активни олди-сотди шартномаси рўйхатдан ўтгандан сўнг 10 (ўн) йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлаб қолиш, ушбу муддат давомида маҳсулотларнинг лицензиати бўлган “General Motors” компанияси томонидан тасдиқланган етказиб берувчи билан техник қўллаб-қувватлаш бўйича лицензия келишувларига ва “General Motors” технологиялари билан боғлиқ технологик жиҳозлардан фойдаланиш юзасидаги Бош Альянс келишувида ўрнатилган талаблар ва тегишли чекловларга қатъий риоя қилиш.
  2. Шунингдек, 2 йил мобайнида Корхонада мавжуд иш ўринларини ва ишчилар сонини сақлаб қолиш(табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари бундан мустасно), амалдаги иш ҳақи фонди миқдорини камайтирмаслик ва жамоа шартномаси шартларини ёмонлаштирмаслик.

Ўз навбатида, Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) босқичига ўтган талабгорлар билан Активни сотиб олиш ва унинг келгусидаги фаолияти бўйича асосий шартлар акс эттирилган “савдонинг асосий шартлари бўйича Битим” (Term sheet) имзоланади.

II. “Uz truck and Bus Motors” МЧЖ бўйича:

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган 5 нафар талабгорларга Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларини (NBO) тайёрлаш учун Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаган ҳолда Консультант томонидан тайёрланган Активнинг молиявий, юридик ва операцион фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, аналитик ҳисоботлар жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.

Шунингдек, Консультант томонидан талабгорларга Активни сотиб олиш ва унинг келгусидаги фаолияти бўйича асосий шартлар акс эттирилган “савдонинг асосий шартлари бўйича Битим” (Term sheet) етказилади ва уни қабул қилган талабгорлардан Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (NBO) қабул қилинади.

Консультант томонидан Активни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (NBO2025 йил 8 май соат 23:59 (Тошкент вақти билан)га қадар қабул қилинади.

III. “UzSungwoo” МЧЖ бўйича:

Давлат активлари агентлиги Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Expression of Interest) тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш муддатини 2025 йил 26 май куни соат 23:59 (Тошкент вақти билан)га қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: munir.yakubov@piamg.uz

Аввалги чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Давлат активлари агентлиги хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда Активларни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорлар билан жараённинг навбатдаги босқичида конструктив ҳамкорликка ишонч билдиради.

Дисклеймер

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давлат активлари агентлиги ва “Portfolio Investments”нинг Активларни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давлат активлари агентлиги ва “Portfolio Investments” ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) савдо жараёнларининг босқичлари бўйича ўзгартириш киритиш;

(iii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давлат активлари агентлиги ва “Portfolio Investments” томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iv) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(v) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

Давлат активлари агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки иштирокчилар ва потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

110 Чоп этиш