Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Октябрь 2024

10 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

457 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 120,9 млрд сўм бўлган 506 та лот 130,5 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари:

  • сони 16 та 
  • бошланғич нархи 98,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 101,4 млрд сўм 
  • Хоразм вилояти Хазорасп туманида жойлашган бошланғич нархи 7,6 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги минерал оғитлар тарқатиш базаси 8 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 5 та 
  • бошланғич нархи 3,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,3 млрд сўм
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўмлик «Техник таъминлаш ва бутлаш» МЧЖ балансидаги бино-иншоотлари 1,7 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 56 та 
  • бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,2 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 159,8 млн сўм бўлган Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавсизлиги департаменти ЙҲХХ балансидаги иншоот 493,9 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари:

  • сони 198 та 
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм 
  • сотилган нархи 3,8 млрд сўм 
  • ер майдони 8,6 га
  • Хоразм вилояти Урганч туманидан бошланғич нархи 118,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 8 сотих ер участкаси 709,7 млн сўмга сотилди. 
  • Фарғона вилояти Бағдод туманидан бошланғич нархи 36,2 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 137,5 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 13,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 60 квадрат метр ер участкаси 90,2 млн сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 121 та 
  • бошланғич нархи 13,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 14,9 млрд сўм 

Ўтказилган савдоларда 1 816 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 15,9 трлн сўм бўлган 144 440 та лот савдога қўйилган.

4006 Чоп этиш