370 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 52,9 млрд сўм бўлган 358 та лот 64,4 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 7 та
- бошланғич нархи 2,6 млрд сўм
- сотилган нархи 2,9 млрд сўм
- Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган бошланғич нархи 696,2 млн сўм бўлган АТ "Халқбанки" балансидаги бино 765 млн сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 30 та
- бошланғич нархи 563,8 млн сўм
- сотилган нархи 1,7 млрд сўм
- Тошкент шаҳар Сирғали туманидан жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 42,5 млн сўм бўлган Тошкент шаҳар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси балансидаги иншоот қисми 204 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 186 та
- бошланғич нархи 27,4 млрд сўм
- сотилган нархи 29,1 млрд сўм
- ер майдони 16,2 га
- Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 23,9 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 45 сотих ер участкаси 25,1 млрд сўмга сотилди.
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 59 та
- бошланғич нархи 17,4 млрд сўм
- сотилган нархи 18,6 млрд сўм
- Самарқанд вилояти Ургут туманидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган дераза ва эшик ромлари ишлаб чиқариш заводи ва савдо дўкони 1,3 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 362 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,8 трлн сўм бўлган 144 792 та лот савдога қўйилган.