Маълумот учун: ISO 37001:2016 - бу ташкилотларда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади ва 3 йил муддатга берилади.
ISO 37001:2016 сертификати Давактив агентлигининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланган давлат мулкини бошқариш, ҳисобини юритиш ва хусусийлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳоловчи ва риэлторлар хизматини сертификатлаштириш йўналишларида коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқлигини кўрсатади.
Учрашувда томонлар мазкур халқаро сертификатнинг аҳамияти, халқаро стандарт талаблари бўйича амалга ошириладиган ишлар, назорат аудитини ўтказиш тартиби, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашишди.
Учрашув якунида, Давактив агентлигига коррупцияга қарши менежмент тизимининг ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги юзасидан халқаро ва миллий сертификатлар топширилди.